"Барса" учта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
21 янв 2022
"Барселона" Испания кубогининг 1/8 финалида "Атлетик"ка 2:3 ҳисобида ютқазди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

Каталонияликлар кетма-кет учинчи ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяптилар. Бунгача Хави бошчилигидаги жамоа "Реал"га ютқазган ва "Гранада" билан дуранг ўйнаганди. 

"Барса" сўнгги 10 та расмий ўйиннинг 3 тасида ғалаба қозонган. Яна 4 та ўйинда мағлубият ва 3 та баҳсда дуранг қайд этган. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta Sports