

Corrierre della Sera нашри хабарига кўра, 19 ёшли италиялик футболчига Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқиш билдирмоқда.
"Кўк-анорранглилар" Тонали учун 60 млн евро ва клуб академиясининг 2 нафар аъзосини (ҳар бири 5-7 млн еврога баҳоланмоқда) таклиф қилмоқчи.

Аввалроқ Тоналига "Ювентус" ва Милан жамоалари даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.



