“Барса” Френки де Йонгни “Ман Сити” футболчисига алмашмоқчи

Eldor Akmurzayev
8 май 2022, 09:45
Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Барселона” ярим ҳимоячи Френки де Йонгни “Ман Сити” аъзоси Бернарду Силвага алмашмоқчи. Каталонияликлар устози Хави ярим ҳимоя марказидаги рақобатни кучайтирмоқчи, “шаҳарликлар” эса ўз навбатида Фернандиньо ўрнини босувчи футболчини излашмоқда.

Де Йонг жорий мавсум Ла Лигада 30 ўйинда қатнашиб, 3+3 натижага эришди. Силва эса АПЛдаги 32 учрашувда 8 та гол урди ва учта ассистни ўз ҳисобига ёздирди.

Нидерландияликнинг трансфер нархи 70 млн евро, португалияликники эса 75 млн еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ESPN