"Барса" Энцо Фернандеснинг ўйинини кузатиб борди

Sherzod Nurmatov
13 окт 2022, 12:24
"Бенфика" ва ПСЖ ўртасида Чемпионлар Лигаси доирасида кечган баҳс Каталония клуби вакиллари томонидан кузатилди.

Париждаги "Парк де Пренс" ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Ушбу баҳсда бироз аввал "кўк-анорранглилар" қизиқишлари доирасига тушган ярим ҳимоячи Энцо Фернандес ҳам иштирок этди. Унинг ҳаракатлари каталонияликлар томонидан ўрганилди. 

Мартин Субименди "Реал Сосьедад" билан янги шартнома имзолаши борасида хабарлар тарқалгандан сўнг "Барселона" нигоҳини бошқа ўйинчиларга қаратишига тўғри келганди. 

Хабарларга кўра, Англиянинг "Ливерпуль" клуби ҳам 21 ёшли аргентиналик иқтидорни ўз сафида кўришни истамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario Sport