

Каталонияликлар 19 ёшли АҚШ терма жамоаси футболчисини 22-23 миллион евро+бонуслар эвазига трансфер қилишни келишиб олишди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "Барселона" яқин соатларда Дест билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
Битим ҳақида эса расман сешанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ футболчининг олдида "Бавария" варианти ҳам бор эди, аммо футболчи Испанияда тўп тепишни афзал кўрди.



