

"Кўк-анорранглилар" немис клубига яна 5 миллион евро ўтказиб беришди.
Француз "Барселона"га 2017 йилда 105 млн евро эвазига ўтган, барча бонусларни ҳисобга олсак тўлов 148 миллионга қадар кўтарилиши мумкин. Каталонияликлар айни дамда "Боруссия"га 130 млн евродан ортиқ тўлашди.
"Барселона" тез орада бонусларнинг яна бир қисмини тўлаши мумин - клуб Дембеленинг "Барселона" учун расмий 25, 50, 75 ва 100-расмий ўйинларида ҳам 5 млн евродан пўл тўлайди.
23 ёшли футболчи "Барселона" сафида 83та ўйин ўтказган.



