

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Миралем Пьяанич мавсум тугагач, "Барселона"га ўтишга қарор қилди ва ўзаро алмашуга рози.
Клублар трансфер борасида музокаралар олиб боришган. Унга кўра, "кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячиси Артур шартнома доирасида Турин клубига ўтиши керак эди.
Бироқ, бразилиялик "Барса" да қолишни истаётганини эълон қилди, шу сабабли музокаралар тўхтатилди.

Diario Sport хабарига кўра, "Барселона" раҳбарияти 23 ёшли Артурни бу шартномага рози бўлишга кўндирмоқчи.
Аввалроқ, "Ювентус" Пьянични фақат Артур эвазига қўйиб юбориши ҳақида айтган эди.



