“Барса” Артурни Пьяничга алмаштиришга рози эмас
09 май 2020 00:44
Янгиликлар
“Барса” Артурни Пьяничга алмаштиришга рози эмас
“Барселона” ва “Ювентус” ўртасида трансфер бўлиши кутилаётган - ярим ҳимоячилар Артур ва Миралим Пьяничнинг рокировкаси амалга ошмай қолиши мумкин.
“Юве” бразилиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва уни ўз сафига қўшиб олиш учун Миралим Пьяничдан воз кечишга тайёр, дея хабар бермоқда Goal.com.
“Барселона” раҳбарияти эса футболчини шунчаки алиштиришга рози эмас. Агар “Юве” Артур учун маълум миқдордаги маблағни олдиндан тўлаб бермаса, испанлар билан келишувга эриша олишмайди.
Каталония клуби қайсидир жамоа Артур учун катта миқдорда маблағ таклиф қилсагина, уни қўйиб юбориши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар