"Барса" Альба билан шартномани бекор қила олмаса, ундан маошини камайтиришни сўрайди

Aslanov Jasurbek
26 мар 2023, 01:17
"Барселона" Жорди Альбадан маошини камайтиришни сўраши мумкин.
Олдинроқ, Каталония клуби маошлар лимитини маромига келтириш учун ҳимоячи билан шартномани бекор қилмоқчилиги эълон қилинган эди.

Агар келишув бузилмаса, "блауграна" 34 ёшли футболчидан маошини сезиларли даражада пасайтиришни сўраши мумкин.

Яна бир вариант, "Барселона" ва Альба ўзаро келишиб, янги битим тузишади ва Каталония клуби футболчининг маошини бир неча мавсумга бўлиб тўлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›