UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  0 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  1 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  1 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  74 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

Барибир ҳаммасини пул ҳал қилади Янгиликлар

Барибир ҳаммасини пул ҳал қилади

Имкон борича кўпроқ пул ишлаб топиш давр талаби бўлиб қолди ва буни ҳеч ким инкор этмаса керак.

Дунёнинг ҳар бир нуқтасида ҳар бир инсон ўз соҳасидан келиб чиқиб пул топишга ҳаракат қилади. Қурувчи иморат қуриш, дурадгор тахтага безак солиш, ўқитувчи дарс бериш, журналист қалам тебратиш, ҳайдовчи одамларни манзилига элтиб қўйиш, хуллас барча касб эгалари ўз соҳасидан келиб чиққан ҳолда рўзғор тебратади.

Спортда, хусусан фтуболда ҳам шундай. Футболчи қисқа фаолиятимда яхшироқ жамоада ўйнаб пул ишлаб олсам, мураббий натижа кўрсатиб ютуққа эга бўлсам, селекционер истеъдодни топиб пул қилсам дейди. Яшашдан мақсад деярли ўзгармаган, яхши пул топиб яхши яшаш ва болаларнинг келажагини ўйлаш. 

Бугунги кунда олий лига клубларида рўй бераётган трансферлар ҳам асосан пул билан боғлиқ. Пули бор жамоаларнинг яхши футболчиларни қўлга киритиши аввалдан бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай давом этади. Шу боис "Насаф"дан ёзда Элдор Суюнов билан Шерзод Аъзамовнинг "Пахтакор"га ўтганини кўпчилик тўғри қабул қилди.

Яқинда "Насаф"нинг яна икки футболчиси расман "Пахтакор"га ўтди: Фаррух Сайфиев ва Акмал Шораҳмедов. Шу кунларда Баҳром Абдураҳимов ҳам "Пахтакор"га ўтармиш деган миш-мишлар йўқ эмас. "Бунёдкор"нинг муҳим ўйинчиларидан бири Отабек Шукуров БААнинг аутсайдер клубига йўл олиши ҳам пул билан боғлиқ. Чунки "Бунёдкор" Шукуровга "Шаржа" берадиган пулни қилиб бера олмасди. 

Шу ўринда Игорь Сергеевнинг БААнинг кучсиз клубларидан бири "Ал Дафра"га ўтгани бироз мужмалроқ. Негаки бу клуб ҳам пастки ўринда боряпти ва Осиё чемпионлар лигасида қатнашмайди. Балки "Ал Дафра" Сергеевга "Пахтакор" тўлаган маошдан кўпроқ пул таклиф қилгандир. Ҳар бир футболчининг қарорини тўғри тушунамиз. Улар ҳам оилам, бола-чақам дейди, токи оёғим тўп тепар экан пул ишлаб қолсам дейди. 

Мухлислар эса кейинги йил олий лига Суперлигага ўзгариб ҳаммаси зўр бўлишидан умид қилишади. Лекин биламизки, кўп жамоаларда молиявий ҳолат мақтагулик эмас. Бугунги кунда ҳатто "Насаф", "Бунёдкор" каби етакчи клублар ўз футболчилари ва мураббийлари олдидаги қарзни тўлиқ уза олмаётган бир пайтда Суперлигада шиддатли ўйинлар кўп бўлади дея тахмин қиламиз. 

"Насаф"дан футболчилар кетаётгани ҳам асосан пул билан боғлиқ. Пул йўқлигидан тўлиқ қарзлар узилмаяпти, таркибни кучайтириш, асосий футболчиларни олиб қолиш учун пул керак. Хуллас жуда кўп нарса пулга бориб тақалади. Ваъда берган билан эртага ўхшамай қолса-чи. Шу боис "Насаф"ни ҳам, жамоадан кетган ва кетмоқчи бўлаётган футболчиларни ҳам тушуниш керак. 

Эрта-индин "Бунёдкор" ва бошқа клублардан ҳам уч-тўртта яхши футболчи бошқа жамоага кетиб қолса бундан сира ажабланмаймиз. ЎФФ ва ПФЛ ўзбек футболи савиясини кўтаришга катта эътибор қаратаётгани бор гап. Лекин Ўзбекистонда ҳеч бўлмаса10-12та клубнинг молиявий ҳолати тубдан ўнгланмас экан, ривожланиш ҳақида гапс-ўз бўлиши мумкин эмас. Суперлига клубларининг бир йиллик бадал пули салкам 500 миллион сўмга етказилиши эса клубларни янада ночор қилиб қўяди. 

Ҳеч эътибор берганмисиз, ёш боланинг қўлига қоғоз берсангиз ё йиртади, ё оғзига солиб чайнашга тушади, лекин пул тутқазсангиз, маҳкам чангаллаб олади. Бер, десангиз бермайди, оғзига ҳам солмайди. Одам пул нималигини болалигидан билади, пулнинг қудратини ҳис қилади гўё.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика