Барези энг яхши ҳимоячи ҳақида гапирди

10 май 2020, 08:04
“Милан” ва Италия терма жамоасининг ҳимоячиси Франко Барези замонавий футболда ҳимоячиларнинг роли ҳақида гапирди.

“Ўйлашимча, сўнгги 15-20 йил давомида ҳимоячиларга бошқача талаблар қўйила бошланди. Асл ишқибозлар уларнинг аҳамиятини яхши билишади ва қадрлашади.

Бу борада кимнидир тилга олмоқчи бўлсангиз, айни пайтда шубҳасиз Ван Дейкни кўрсатган бўлардим. У ажойиб маҳорат, характер ва кучга эга. Ҳимоячида айнан шундай жиҳатлар бўлиши лозим. Айнан шу жиҳатлари билан у “Ливерпул”дек клубда муваффақият билан етакчилик қилмоқда”, деди Барези.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ФИФА расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›