UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Касильясни тўнаб кетишди  0 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  0 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  0 22:58А Серия. "Милан" - "Пиза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  8 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  50 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4

«Барчасига ўзимиз айбдормиз, ёмон ўйнадик, шошилдик». Вадим Абрамов дербидаги дуранг, асабий ўйин ва зич тақвим ҳақида Янгиликлар

«Барчасига ўзимиз айбдормиз, ёмон ўйнадик, шошилдик». Вадим Абрамов дербидаги дуранг, асабий ўйин ва зич тақвим ҳақида

Про лига 13-тури доирасидаги «Юниред» - «Динамо» (1:1) ўйинидан кейин дастлаб «Динамо» бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

- Дербида қийин бўлишини билардик. Ўтган сафар ҳам осон бўлмаганди. Рақиб жамоа ўз вазифасини бажарди, биз эса йўқ. Чунки жуда ёмон ўйнадик. Айниқса, иккинчи бўлимда жуда шошилдик. Майдонда рақибдан сон жиҳатдан бир киши кўп бўлганда ҳам бор йўғи битта вазият ярата олдик. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Муҳим очколар йўқотилди.

- «Пахтакор» устидан эришилган ғалабадан кейин ўйинга руҳан тайёрланишда муаммо бўлмадими, эҳтимол «Юниред» жамоасининг кучига тўғри баҳо берилмагандир?

- Албатта, ҳозир шундай дейишингиз ҳам мумкин. Ўйиндан олдин бу ҳақда кўп марта гапиргандик, барчасига ўзимиз айбдормиз. Бу ойда бизни кетма-кет 5та ўйин кутиб тургани, бунга шай туриш кераклиги ҳақида гаплашгандик. Ўйин бошидан яхши имкониятлардан фойдалана олмадик. Бу ҳам оқибатда ўз сўзини айтди.

- «Юниред» аввалги ўйинда бўлгани каби, бу сафар ҳам «Динамо» билан тенгма-тенг жанг қилди...

- Ҳа, «Юниред» «Динамо»га жиддий қаршилик кўрсатишга уринди. Ўйиннинг принципиаллик аҳамиятидан келиб чиқсак, бу нормал ҳолат. Уларнинг таркибидаги аксарият ўйинчилар собиқ клубига қарши ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиши аниқ эди. Биз буни кутгандик, тушунгандик. Эҳтимол, бу аксарият футболчиларимизга яхши етиб бормагандир.

- Бугун жамоада чарчоқ аломатлари сезилди. Олдинда эса клуб жуда зич тақвимга эга...

- Ҳа, олдинда муҳим ўйинлар бор. Қаранг, бу ойда бизни 5та ўйин кутмоқда, 2-даврада эса жами 10та ўйинимиз бор. Яъни, биз мавсумнинг иккинчи қисмидаги жами ўйинларимизнинг ярмини шу ойдаёқ ўтказишимизга тўғри келади. Қийин тақвим пайтида ҳар бир очко йўқотилиши қимматга тушиши мумкин. Қолган 4 ўйинимиздан 3тасини уйда ўтказамиз, очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ.

- Ўйин давомида жамоа ўйинидан қониқмаганингиз кўринди, эътирозингиз айнан қайси чизиқлар бўйича?

- Кўпроқ, яримҳимоя чизиғи ўйинига эътирозим бўлди, бу чизиқда кўрсатмалар бажарилмади. Шу ердан муаммоларимиз бошланди. Барчасини таҳлил қилиб, 4 кундан кейин «Машъал»га қарши ўтадиган баҳсга тайёрланамиз, дейди Вадим Карленович.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика