UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг Хитой билан учрашув учун таркиби эълон қилинди  0 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  0 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  4 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  1 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  6 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  12 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3

Барчаси жонли, "Лужники"дан "CA"нинг репортажи! Янгиликлар

Барчаси жонли, "Лужники"дан "CA"нинг репортажи!

Теглар :  ЖЧ2018Финал
Финалга тайёрмисиз? "Лужники" бу кунни неча йиллар давомида кутмади дейсиз. Россия пойтахти финал учун Марказий стадионни 100% тайёр ҳолатга келтирган.

Буни барчасини қалам тебратиб ифода қилиб бериш қийин. Шундай бўлсада, озроқ ахборот билан суратларни тақдим этишга ҳаракат қиламан. Кеча 3-ўрин учун баҳс якунига етгач автобусда Санкет-Петербург - Москва йўналиши билан манзилимга етиб келдим. Москва вақти билан соат 13:00да устоз, Анвар ака Илёсов билан стадионга кирдик. Медиа чипталарни олганимиздан сўнг, ишга киришдик. 

Айни пайтда медиа марказда 1000 нафардан зиёд ОАВ вакиллари иш олиб бораяптилар. ЖЧда жамоалари йўқ жуда кўплаб давлатларнинг телевидениясидан камера кўтариб юрган мухбирларни кўрасиз. Улар фақат ўйинлар билан чекланиб қолмаяптилар. Атрофдаги қизиқарли воқеаларни ҳам ёритиб бораяптилар. 

Жанубий америкаликларга қойил қолмай иложи йўқ. Аргентина, Бразилия ва Уругвай терма жамоалари аллақачон мундиални тарк этган бўлсаларда, бошқа давлат вакилларидан ташқари буларнинг мухлислари ҳали ҳамон Москва кўчаларида байрам қилиб юришибди. Тўғри, уларнинг аксарияти чипталарни сотиб уйга равона бўлганлар. Аммо айнан ЖЧ учун меҳнат таътилини олганлар, ўзлари учун байрам қилишда давом этадилар. 

Стадионда "Coca Cola", "Smartwater" ва "Bud" 0 градусдаги пиводан бошқа ичимлик йўқ. Бу ичимликларни бозори чаққон. Нархлар ҳам арзон эмас, 10 долларгача. Чипта топа олмай хуноб бўлаётганлар ҳам йўқ эмас. Ташқарида 2000 АШҚ долларигача чипталарни кўришингиз мумкин. Пули борга не ғам?



"Лужнии" стадиони финал олдидан турли миллатларга тўлган. Ўзимизникилардан тортиб, ер шарининг бир чеккасидан ҳам мухлислар ташриф буюрганлар. Бу ҳақда қисқача видео роликни кўчириб олиш орқали томоша қилинг - ВИДЕО

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика