UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  16 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

"Банкирлар"дан яна бир ғалаба ёхуд “НБУ-Осиё” - “Шахтёр” (Қарағанда) – 1:0 Янгиликлар

"Банкирлар"дан яна бир ғалаба ёхуд “НБУ-Осиё” - “Шахтёр” (Қарағанда) – 1:0

Бугун "НБУ–Осиё" жамоаси назорат синов учрашувида Қозоғистон вакили Қарағанданинг "Шахтёр" клуби ёшларига қарши майдонга тушди.
Айтиб ўтиш лозимки, гарчи учрашув ўртоқлик ва назорат синов мақомида бўлса ҳам қизиқарли баҳсларга бой бўлди.

"Банкирлар" таркибида жамоа етакчилари Леонид Кошелев, Даврон Валижонов, Жавлон Гусейнов каби етакчилар майдонга тушмаган бўлсада учрашувни ўз фойдасига ҳал қила олишди. Учрашувнинг эътиборга молик жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, биринчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида Руфат Акрамхўжаев шогирдлари пенальтидан ҳисобни очишлари мумкин эди. Лекин бундай имкониятдан жамоа ярим ҳимоячиси Сарвар Сафаров фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимда “НБУ-ОСИЁ” вакиллари мураббийдан керакли кўрсатма олиб чиққанлиги қолаверса, мураббийнинг таркибдаги бир қатор ўзгаришларни амалга оширганлиги ўз самарасини берди. 85-дақиқада Фарҳод Бахтиёров томонидан киритилган гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Шундай қилиб, Руфат Акрамхўжаев бошчилигидаги биринчи лига вакилимиз навбатдаги ўртоқлик учрашувда ҳам ғалаба қозонишди.

“НБУ-ОСИЁ” - “Шахтёр” (Қарағанда) – 1:0
Гол:
Фарҳод Бахтиёров (85 дақ)
“НБУ-ОСИЁ”: Руслан Матниёзов, Аббос Пўлатов, Муҳиддин Жумабоев. Миршохид Олимов, Адҳам Нормуҳаммедов, Улуғбек Боқиев, Сарвар Сафаров, Аваз Исматов,  Идрис Бикмайкин, Жаҳонгир Соқиев, Акмал Эргашев.
Захирадан майдонга тушганлар: Искандар Рахимов, Абубакр Абдураҳмонов, Элдор Чориев, Фарход Бахтиёров.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика