UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  2 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  2 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  46 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  8 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

Бангкок ва "Ражамангала" бугунги учрашувга тайёр Янгиликлар

Бангкок ва "Ражамангала" бугунги учрашувга тайёр

Яна бир неча дақиқалардан сўнг Бангкокдаги "Ражамангала" стадионида U23 Осиё чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон - БАА учрашуви старт олади.

Биз учун жуда муҳим бўлган учрашувга Таиланднинг асосий стадиони шай ҳолатда. Айни дамларда Бангкокда об-ҳаво ҳар кунгидан бироз салқинроқ туюлсада тахминан 30 даража атрофида иссиқ бўлиб турибди. Футболчиларимиз Жанубий Корея терма жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг бугунги ўйингача етарлича дам олиш ва тикланиш имкониятига эга бўлишди. Бизга маълум бўлишича терма жамоамиздаги барча футболчилар соғ-саломатлар ва бугунги ўйинда майдонга тушиш учун тайёр бўлиб туришибди. Бугун Таиланднинг асосий аренаси тўлиб тошмасада мезбонларнинг ҳам Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қилишлари кутилмоқда. Ўзбекистондан ташриф буюрган мухлислар эса аллақачон стадионга етиб келишган.

Хуллас бугунги ўйинга барча тайёр. Сиз азизлардан эса футболчиларимизни дуоларингиз билан қўллаб туришингизни сўраб қоламиз. Зеро бугунги ғалаба бизни олимпиада сари янада яқинлаштиради.

Қуйида Бангкок шаҳри ҳамда Ражмангала стадионидан олинган суратларни томоша қилинг.




Акрамжон Мамадалиев Бангкок шаҳридан championat.asia сайти учун махсус

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика