Балотелли тезликни оширгани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилди

Aslanov Jasurbek
7 сен 2015, 16:41
"Милан" ҳужумчиси Марио Балотелли ҳайдовчилик гувоҳномасисиз қолди.

Маълум бўлишича, футболчи ўз транспорт воситасида тезликни белгиланган чегарадан оширган. Воқеа Балотеллининг Брешиадаги уйини яқинида содир бўлди. Ҳужумчи 50 км/соат тезликда юришга руҳсат этилган йўлда, 90 км/соат тезликда автомобиль бошқараётган эди.

Хабарларга кўра, Балотелли тезликни чегараловчи белгини кўрмаган ва полициячидан узр сўради.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com