Балотелли: «Илтимос, Ливерпуль ҳақида эслатманглар»

Narzulla Saydullayev
16 мар 2017, 09:00
«Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли ўзи ўйнаган шаҳарлар ҳақида гапириб берди.

«Менга Франция жануби жуда ёқади, Монакода таътилни ўтказгандим. Шимол жуда ёмон демоқчи эмасман, шунчаки у ер совуқ.

Ливерпуль ҳақида эслатманглар илтимос. У ерда ажойиб жамоа ва қойилмақом мухлислар бор эди, аммо шаҳарнинг ўзи… «Манчестер Сити»да яхшироқ эди, у ерда италян муҳити бор эди.

Бир кун мен «Барселона»га деярли кўчиб ўтгандим, аммо ўша пайт мен ўйнаётган клуб жуда катта пул сўраганди», – дейди Балотелли.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-italia.net