Балотелли иккита ўйинга дисквалификация қилинди

Tolibjon Qosimov
24 фев 2017, 19:04
"Ницца" ҳужумчиси Марио Балотелли Франция чемпионати доирасидаги ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун иккита учрашувга дисквалификация қилинди.

18 февраль куни "Лорьян"га қарши ўйин пайтида Балотелли ҳакамни ҳақорат қилгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олган эди. Бу 26 ёшли италиялик учун мавсумдаги учинчи четлатиш. Маълум қилинишича, Франция футбол Федерацияси Тартиб-интизом қўмитаси жазони битта ўйинга қисқартириши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Football Italia