

Бу ҳақда француз клуби расмий сайти хабар бермоқда. 25 ёшли футболчи 2020/21 йилги мавсумни "Сампдория" сафида ижарада ўтказади ва шундан кейин клуб уни сотиб олиш имкониятини қўлга киритади.
Олдинроқ форвард коронавирусни юқтириб олгани маълум қилинганди, айни дамда у карантинга олинган.
Ўтган мавсумда Кейта "Монако" таркибида 26 ўйинда 8 гол ва 4 ассист қайд этди.



