

"Челси" ярим ҳимоячиси Тьемуэ Байайоко "Милан"га ўтишга тайёр. Футболчи ушбу трансфер учун маошининг камайишига ҳам рози.
Ўйинчи айни дамда "Челси"да бир мавсум учун 6 миллион евро миқдорида маош олмоқда. Бакойоко "россонерилар" таркибида ўйнаш учун маошининг икки баравар камайишига ҳам рози.
"Челси" футболчи учун 30 миллион евро талаб қилмоқда. Бу маблағ эса "Милан"га тўғри келмаяпти.



