UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  31 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0

Баҳром Ҳайдаров: "Сурхон"га Илҳом Мўминжонов сабаб келдим" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Сурхон"га Илҳом Мўминжонов сабаб келдим"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" учрашувидан кейин меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.




"Иккала жамоа илк турда мағлуб бўлганди. Шу боис бугун жамоалар фақат ғалаба учун борини бериб ўйнади. Футболчилар биз берган кўрсатмаларни бажаришди. Тўғри хатолар бўлди, уларни кўриб чиқамиз. Лекин йигитлар борини бериб, катта меҳнат қилиб ҳақли ғалабага эришдик. Рақибга босим ўтказмасангиз ғалаба қозона олмайсиз. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам босим қилиш керак. Тезкор голдан кейин йигитлар хотиржамликка берилдик ва гол ўтказиб юбордик", - деди Баҳром Ҳайдаров.

- "Сурхон"га расман бош мураббий этиб тайинландингиз. Бироқ аслида жамоани бошқа инсон бошқарётгани ҳақида миш-мишлар юради. Бунга ойдинлик кирита оласизми?
- Бу саволни кутгандим. Сабаби 3 кун олдин "Сурхон"га бош мураббий этиб тайинландим ва мухлислар орасида ҳам шундай гап-сўзларни эшитдим. Жамоа ичида бу борада суҳбат бўлди. Йигитларга бу ерга бош мураббий сифатида келганимни ва барча машғулотларни ўзим олиб бораман, рақибларга қарши тактикаларни мен танлайман деб тушунтирдим.

- "Сурхон"га айнан кимнинг таклифи билан келдингиз?
- Илҳом Мўминжонов дисквалификация туфайли айни пайтда ҳеч қайси жамоада ишлай олмайди. Айнан у мени раҳбариятга таклиф қилган. "Сурхон" клуби раҳбарлари билан музокара ўтказдик ва келишувга эришдик. Мендан ташқари яна 2-3 нафар мураббий номзод бўлган экан. Ишонч билдиришгани учун, шу фурсатдан фойдаланиб "Сурхон" клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Қаерда ишлаган бўлсам ҳам фақат олдинга интилиб келганман.


Шаҳбоз Ғуломов

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика