UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Баҳром Ҳакимов: “Катта эҳтимол билан бугун “Пахтакор” ютса керак” Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: “Катта эҳтимол билан бугун “Пахтакор” ютса керак”

Нафақат турнинг балки чемпионатнинг марказий учрашуви мақомини олган “Локомотив” – “Пахтакор” ўйинига бўлган қизиқиш юқори десак муболаға бўлмайди.
Пойтахтнинг икки гранд жамоаларининг тўқнашувида ким ғалаба қозонса ўша жамоа чемпионлик учун битта дадил қадам ташлаган бўлади. Мазкур учрашув олдидан ҳар бир киши ўз муносабатини билдирмоқда. Биз таниқли мураббий Баҳром Ҳакимовнинг фикрлари эса қуйидагича бўлди.
 
- Шабҳасиз чемпионатнинг марказий ўйинидир. Юқори савиядаги баҳсга гувоҳ бўламиз деган ниятдамиз. Бугун “Пахтакор” дуранг ўйнаса ҳам чемпион бўлади. Ғалабага бўлган имконият эса 60х40 “шерлар” фойдасига. Менимча бугун катта эҳтимол билан “Пахтакор” ютса керак. Марказий ярим ҳимояда қайси жамоа кучли ўйнаса ўша ютади. “Пахтакор” қарши ҳужум тактикасига таяниб ўйнаши ҳам мумкин. Дуранг ҳам уларни қониқтиради назаримда. “Шерлар”ни фаворит дейишимнинг сабаби шуки бу жамоани “Насаф” билан ўйинини кўрдим. Йигитлар жуда яхши ўйнашди. Анча шаклланганлиги кўриниб турибди. “Пахтакор”га қолган турлар бирмунча осонроқ бўлади. Охирги турда эса “Бунёдкор” билан ўйнайди. Унда ҳам табиийки қийин бўлади.

- “Пахтакор” сафида Жамшид Искандеров жуда очилди. Агарда у ҳудди “Насаф”га қарши баҳсдаги ўйинини кўрсата олса, “Локомотив”га қийин бўлиши турган гап. Кўп нарса Кахи Махарадзе ва Жамшид Искандеровнинг ўйинига боғлиқ бўлиб қоляпти. Қолаверса ундан ташқари чап қанотда Станислав Андреев ҳам ўзини кўрсатишга уринмоқда.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика