UZ

Сўнгги янгиликлар

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  1 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  7 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Баҳром Ҳакимов: "Биз мағлубиятга асло лойиқ эмасдик" Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: "Биз мағлубиятга асло лойиқ эмасдик"

«Динамо» - «Нефтчи» (0:1) учрашувидан сўнг дастлаб «Динамо» бош мураббийи Баҳром Ҳакимов ўйин ҳақида тўхталди.

«Афсуски, жуда қимматли очколарни бой бердик. Бугун барча кўрди, биз мағлубиятга асло лойиқ эмасдик. Ҳеч бўлмаса, биринчи бўлимда пенальтидан гол урганимизда ўйин мутлақо бошқача ўтарди» - дея гап бошлади мезбонлар мураббийи.

«Шунча голли вазиятлардан қандай қилиб фойдалана олмадик, ўзим ҳам ҳайронман. Аксарият ҳолатларда тўпнинг дарвозага киришидан кўра, кирмаслиги қийин эди. Футболда бунақаси учраб туради. Ўйлашимча, бугун омад биз томонда эмас, рақиб томонда эди» - дейди мураббий.

«Бугун шогирдларим ўйинидан қониқмадим, дея олмайман. Ёмон ўйин намойиш этмадик. Учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик ва бугун майдондаги ҳаракатлар ёмон чиқмади. Анча кучли бўлган «Нефтчи» жамоасини ҳимояда ўйнашга мажбур қилдик, аммо ҳал қилувчи зарбани йўллашга ожизлик қилдик. Ушбу мағлубият учун барча «Динамо» мухлисларидан узр сўрайман. Улар бизни шунча қўллаб-қувватлаб ғалабага муносиб эдилар. Ваъда бераманки, жамоа мавсум якунигача ҳар ўйинда охиригача курашиб мухлисларни хурсанд этади» - дея фикр билдирди Баҳром Ҳакимов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика