UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  0 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  6 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0

Баҳрайн терма жамоаси бурчак зарбаларида қандай ҳаракат қилади? Янгиликлар

Баҳрайн терма жамоаси бурчак зарбаларида қандай ҳаракат қилади?

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бахтига Баҳрайн терма жамоасининг стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш бўйича имкониятлари жуда ҳам кам.

Ўнг қанотдаги барча бурчак зарбаларини бажариш маъсулияти 8-рақамдаги Сайид Аҳмад зиммасида. Тўпни ўнг оёқда кўтаради. Асосан тўпни 11 метрлик нуқта яқинига ташлаб беришга ҳаракат қилади. Яман ва КХДР терма жамоаларига қарши кечган ўйинларнинг биронтасида бурчак зарбалари дарвоза томон йўналтирилмаган. Бу яхши. Азиз Ҳайдаров, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев ва Егор Кримец каби футболчиларимиз бу вазиятни терма жамоамиз фойдасига ҳал қила олишади деб ўйлаймиз.

Чап қанотда аниқ штатчи йўқ. Навбати билан (№9) Абдулвохоб Ал Маълуд, (№4) Сайид Дия Шуббар, (№7) Абдулла Аҳмад Ҳаса, (№12) Фаузи Ааиш бурчак зарбаларини амалга оширадилар. Уларнинг бари чап қанотда, чап оёқда бурчак зарбасини Сайид Аҳмад каби бажаради. Фақат бир маротаба (№9) Абдулвохоб Ал Маълуд ўнг қанотдан чап оёқда тўпни дарвозабон турган нуқтага айлантирган.

Нодирхўжа Юлдашев


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика