UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  4 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  9 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  1 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3

Баҳодир Шаймардонов: “Вазифани ҳали тўлиқ бажара олмадик” Янгиликлар

Баҳодир Шаймардонов: “Вазифани ҳали тўлиқ бажара олмадик”

Биринчи лиганинг 21-туридан ўрин олган "Ғиждувон" – "Бунёдкор-2" (6:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун яхши ўйнадик ва ҳақли равишда ғалабани қўлга киритдик, - дея гап бошлади Шаймардонов. Баҳс аввалида йигитлар чиройли ўйин кўрсатиш ва стадионга йиғилган мухлисларга байрам шукуҳини тақдим этишни режалаштирган ҳолда майдонга чиқди. Биринчи бўлимда кўплаб вазиятларга эга бўлдик, афсуски, улардан фойдалана олмадик. Пенальтидан ҳам гол ура олмадик. Қисқаси, истаганча гол урдик. Чиройли баҳс бўлди.

- Бугун кўп тўп олиб чиқдингизлар. Бу нима билан боғлиқ?
- Бизда иккита даврозабон бор. Ҳар иккисига ҳам ўйин амалиётини тақдим қилишни истаймиз. Бугун иккинчи рақамли дарвозабонимизга имконият бердик. Тўп олиб чиққан вазиятларда кутилмагано ҳолат юз берди ва кутилмаган ҳолатда тўп олиб чиқдик. Бу ўйинга қадар битта ўйинда учта тўп олиб чиқмаган эдик.

- Про-лига учун курашда жамоангизнинг имкониятини қандай баҳолайсиз? Вазифа деярли қўлга киритилдими?
- Бироз шошилмаганимиз маъқул. Чунки “Навбаҳор-Фарм” ва “Нефтгазмонтаж” ўйинига қадар ҳеч нарса айта олмаймиз. Агар шу ўйинда дуранг қайд этилса ёки “Навбаҳор-Фарм” мағлубиятга учраса, шунда вазифани тўлиқ бажардик деб ўйлайман. Лекин биз сўнгги турда ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз ва вазифани бутунлай ҳал қилишни истаймиз. Раҳбариятимиз бизга барча шароитларни яратиб берди ва вазифани бажаришимиз керак.

- Бу йил жамоада тўп сураётган легионерларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпсизми?
- Тўпурар бўлиб турган легионеримиз ўйинидан қониқиш ҳосил қилмоқдаман. У майдонда катта хажмдаги ишларни бажаради. Меҳнаткаш йигит ва борини бериб тўп тепади. Агар унга доимий равишда тўп узатадиган яхши футболчи бўлганида, унинг голлари сони янада кўп бўларди.

- Унинг кейинги тақдири борасида нима дея оласиз?
- Сонгни жамоа билан шартномаси бор. Кейинги йил Про-лига баҳсларида ҳам у жамоамизда қолади ва бизга ёрдам беришига ишонаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика