UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  41 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  11 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  18 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  11 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3

Баҳодир Шаймардонов: "Ҳар нарсанинг охири бор" Янгиликлар

Баҳодир Шаймардонов: "Ҳар нарсанинг охири бор"

Про лиганинг 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Ғиждувон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов фикрларини билдирди.




"Жуда чиройли ўйин кўрдик. Бухорода халқ соғинган шиддатли футбол бўлиши кутилганди. Рақиб олдига юқори мақсадни қўйган. Ҳар бир жамоанинг майдондаги вазифаси ютиш ҳисобланади. Ҳаким Фузайлов яхши жамоа шакллантирган. Дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Ҳисоб эса ўйинга мос бўлди",- дейди мураббий.

- Футболчиларга ҳисобни ушлаб қолиш кўрсатмаси берилганмиди? Иккинчи бўлимда футболдан ташқари ҳолатларни ҳам кўрдик...

- Футбол кичкина спортмас. Жамоамизда 90 дақиқага етадиган таркиб шаклланган эмас. Буни тан оламиз. "Ғиждувон"га биз кутган натижани кўрсатишга ҳали бор. Ҳар нарсани охири бор. Ваъда берамиз, бундай иштиёқни янада юқори қилиб ўйнаймиз.

-  Жамоанинг мақсади кучли бешликка кириш эди. Ҳозир эса бундай деб бўлмайди...

-  Мавсум бошида мақсад қўйилади. Ҳали кўп нарса йўқотмадик. Бешталикка киришга имкониятларимиз бор. 

- Клубда молиявий муаммолар йўқми?

-  Маошларимиз берилган. Ҳомийларимиз қўлдан келганча ёрдам қилишмоқда. Дуранг натижаларга ҳам мукофот пуллари берилган. Йигитлар нималарга қодирлигини исботлаши керак, холос. 

- "Бухоро" билан ўйинга қанча мукофот пули ваъда қилинганди?

-  Бу ҳаммада ҳар ҳил. Ҳали жисмоний тайёргарлигимиз етарли эмас. Ким қанча ёрдами тегди таҳлил қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика