UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  0 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  0 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  1 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  0 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  8 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  128 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  6 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1

Баҳодир Насимов: “Катта эҳтимол билан Қатарга кетаман" Янгиликлар

Баҳодир Насимов: “Катта эҳтимол билан Қатарга кетаман"

Ўтган ҳафтада “Бунёдкор” футболчиси Сардор Рашидов Қатарнинг “Ал Жайиш” жамоаси билан уч йиллик шартнома тузиб қайтганидан хабарингиз бор.

Янги мавсумнинг ўзидаёқ Қатар юлдузлар лигасида Рашидовдан ташқари яна бошқа ҳамюртимиз ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда. Гап Баҳодир Насимов ҳақида кетмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланган ушбу ҳужумчи бунга қадар Эрон Про лигасида “Падидеҳ” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Мавсум якунига етгач футболчимизнинг эронликлар билан тузган шартномаси тугаганди. Натижада унга Қатарнинг “Ал Гарафа” жамоаси қизиқиш билан қарай бошлади. Шунингдек, ушбу мамлакатнинг яна бир клуби ҳам Насимовни ўз сафида кўришни истамоқда. Баҳодир билан боғланганимизда эса шундай деди:

-  Чиндан ҳам менга Қатар жамоаларидан яхши таклифлар бор. Бу билан агентим жиддий шуғулланяпти. Бугун ёки эртага расмий таклиф юбориши кутиляпти. Улар менга тайёр шартномани юборишмоқчи. Назаримда, шу кунларда ҳаммаси ҳал бўлади”.

Воқеалар ривожи тезлашаётгани кўриниб турибди. Афтидан у “Падидеҳ” жамоаси билан хайрлашган кўринади. Аммо улар ҳам футболчимиз билан ҳамкорликни яна давом эттириш ниятида эдилар. Лекин унга янада қизиқарли таклифлар келиб тушмоқда. Албатта, Насимов Эрон чемпионатида ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Шу боис ҳам ҳужумчимизга бўлган қизиқиш ортиб боряпти. Унга таклиф билан чиқаётган жамоалар эса сизга ҳам қизиқ туюлаётгандир. Бу хусусида Насимовга мурожаат қилганимизда ундан қуйидаги жавобни олдик:  

- Мен учун энг яхши вариант сифатида қатарликларни айтган бўлардим. Музокаралардан шу нарса маълум бўляптики, кўпроқ Қатарга кетишим ойдинлашиб боряпти. Шунингдек, Озарбайжон ва Қозоғистондан ҳам таклифлар бор. Дарвоқе, ўзимизни олий лигадан ҳам чақирувлар бўляпти. Лекин Қатарга кетишим 99 фоизга ҳал бўлиб қолди десам ҳам янглишмасам керак. Агентимнинг якуний жавобини кутиб ўтирибман. “Ал Гарафа” ҳам мен билан жиддий қизиқяпти. Шунингдек, яна бир жамоаси ҳам алоқага чиққан, деди – Баҳодир.

Шуни айтиш керакки, қатарликлар футболчимизнинг ўйинини анча пайтдан бери кузатиб келишаётганди. Ўз навбатида Баҳодирга ҳам Қатар чемпионати жуда қизиқ бўлиб кўринмоқда. Албатта, ҳали якуний қарорга келингани йўқ. Шунга қарамасдан, музокараларнинг охири ижобий кўриниш олиши кутилмоқда. Насимовнинг ўзи ҳам тез орада Қатарга йўл олишга тайёргарлик кўряпти. Демак, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

ФИРДАВСХОН 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика