Баҳодир Насимов "Фулад"га қарши 77 дақиқа ўйнади

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2014, 17:58
Эрон про-лигасида 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Баҳодир Насимов тўп тепаётган "Падидеҳ" клуби 14-турда ўз майдонида "Фулад" клубига қарши ўйнади. Учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Насимов ўйинни асосий таркибда бошлаб 77-дақиқада алмаштирилди.

"Падидеҳ" айни пайтда 18 очко билан мусобақа жадвалининг 9-поғонасида бормоқда. Клуб навбатдаги ўйинни 20 ноябрь куни сафарда "Зоб Охан"га қарши ўтказади.

"Падидеҳ" - "Фулад" 0:0


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›