

- Ўзбекистоннинг энг кучли жамоалари бир-бирларига рақиб бўлмоқда. Ўйлашимча, ҳар иккала жамоа учун ҳам осон ўйин бўлмайди. Лекин биз чемпион бўлмоқчи эканмиз, демак ҳар қандай баҳсда ғалаба қозонишимиз керак. “Бунёдкор” ғалаба учун ўйнайди. “Насаф” – яхши жамоа. Улар ҳам ғалабани ўйлаб тўп тепишади. Шу боисдан ҳам қизиқ баҳс остонасида турибмиз. Фикримча, ҳужумкор ва очиқ футбол бўлади. Биз учун энг муҳими кичик ҳисобда бўлса ҳам ғалаба қозониш, - дейди Баҳодир Насимов.
"Бунёдкор" матбуот хизмати



