UZ

Сўнгги янгиликлар

05:40Жорже Жезус: "Ғалаба қозонишимиз шарт"  0 05:00Педру Морейра: "Биз орзумизда яшамоқдамиз"  2 04:30Жонатан Лукка: "Ал Ҳилол" катта ном, аммо..."  2 02:10Рэтклифф: "Баъзи футболчиларга керагидан кўп маош тўланяпти"  5 01:27"Ал Садд" ҳам 3та гол уриб, чорак финалга йўл олди  3 01:05ОФК ЭЧЛ. "Ал Насср" йирик ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди  24 00:14Куртуанинг 50 ёшли собиқ қиз ўртоғи: "У ўғлига етарлича эътибор бермаяпти"  9 23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  5 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  4 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  20 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  28 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  13 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0

Баҳодир Аҳмедов: "Венесуэла услуб жиҳатдан Миср ва Гуатемалага ўхшаб кетади. Лекин..." Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Венесуэла услуб жиҳатдан Миср ва Гуатемалага ўхшаб кетади. Лекин..."

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага Тошкентда Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

Шу муносабат билан бугун ЎФА анжуманлар залида икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ва дарвозабонимиз Рустам Умаров қатнашди. 

"Авваламбор ассалому алейкум.  Венесуэла билан ўртоқлик учрашуви ташкиллаштириб беришгани учун ЎФАга катта миннатдорчилик билдираман. Улар билан ўйнаш  ҳам фойдали, ҳам катта шараф. Рақиб мундиалда кўп иштирок этган. Бу борада катта тажрибага эга. Чиройли ўйин ўтказиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",-  дейди Баҳодир Аҳмедов.

- Венесуэла услуб жиҳатдан Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўрин олган гуруҳдаги қайси жамоага ўхшаш?

- Уларни ўз услуби ва футзалчилари бор. Венесуэла кўпроқ Миср ва Гуатемалага ўхшаб кетади. Бироқ мундиалда рақибларимиз бошқача тактикадан фойдаланиши мумкин. Ҳамма нарсага тайёр туришимиз керак. 

- ФИФАга 25талик кенгайтирилган таркиб берилади. Ҳозирда йиғинда 20 нафар футзалчи иштирок этмоқда. Тахминан яна қолган ўйинчилар ҳам аниқми?

- Тахминан ўйинчилар белгилаб бўлинган. Охирги паллагача яна ўзгартиришимиз ҳам мумкин. 20 нафардан бошқа яна 20та футзалчиларимиз бор. 


"Бизни иккита яхши ўйин кутмоқда.  Венесуэла ўзига яраша номдор ва яхши жамоа. Тезкор ва тартибли ўйинчиларга эга. Ўйлайманки эртага аренага келадиган ишқибозларга хурсандчилик улаша оламиз",- дейди Рустам Умаров.

- Интервьюларингизни бирида Россияга қарши ўйнаш орзуингиз эканлигини айтгандингиз. 

- Ҳа шундай орзуим бор эди. Россия ҳақида жуда яхши маълумотларга эгаман. Алоқаларимиз яхши. Жаҳон чемпионатида уларга қарши муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика