UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   0 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0 09:42Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди  4 09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  4 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  5 02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  14 02:29Левандовски масаласи ёпилди  5 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  3 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  1 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  1 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  3 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  1

Баҳодир Аҳмедов: "Сен урмасанг, сенга уришади" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Сен урмасанг, сенга уришади"

Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Камбоджа (6:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда Камбоджа терма жамоасига миннатдорчилик билдирган бўлардим. Улар бугун бизга жуда яхши қаршилик кўрсатишди. Дастлабки бўлимда жуда кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Бу ўринда "Сен урмасанг, сенга уришади" нақли ишлади, биринчи бўлиб ҳисобни Камбоджа вакиллари очиб кетишди. Биз ўз хатоларимиз эвазига жазоландик. 

Иккинчи бўлимда йигитларга аниқ мақсад ва талаб қўйдик. Ўйинимиз ўзгарди, жамоамиз вакиллари ишончли ўйин намойиш эта бошлашди ва якунда йирик ғалабага эришдик.

- Жамоа мураббийлар штабига келиб қўшилган хорижлик мутахассиснинг фойдаси қай даражада тегаяпти?

- У киши менинг устозимнинг ҳам устози ҳисобланади. Бизга ўзининг муҳим ва қимматли кўрсатмалари билан ёрдам бераяпти.

- Бугунги ўйинда кўплаб ротацияларга қўл урдингиз. Бу жараён давом этадими?

- Албатта, биз ротациялар бўйича мунтазам ишлаймиз. Бу биз учун фойдадан холи бўлмайди.

- Жамоа таркибида айрим футболчилар кўринмади. Масалан, Анасхон Раҳматовни қайдномада ҳам кўрмадик...

- Анасхонда жароҳат бор. У тиббий муолажаларни олмоқда. Тез орада сафимизга қайтишига умид қилаяпмиз. 

- Жамоанинг собиқ аъзоси Рустам Умаров мураббийлар штабида қандай вазифани бажармоқда?

- Рустам Умаров жамоамизда дарвозабонлар мураббийи вазифасини бажармоқда. Унинг тажрибаси бизга асқотишига ишонаман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика