Баҳодир Аҳмедов: "Плей-офф ҳақида ҳали ўйлаганимиз йўқ"
01 окт 2022 09:14
Янгиликлар
Баҳодир Аҳмедов: "Плей-офф ҳақида ҳали ўйлаганимиз йўқ"
Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Баҳрайнга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
- Биз плей-офф ҳақида ҳали умуман ўйлаганимиз йўқ. Бор эътибор Баҳрайнга қарши баҳсга қаратилган. Таркибдаги барча футзалчиларимиздан фойдаланган ҳолда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, деди Аҳмедов.
Шунингдек, Баҳрайн терма жамоаси устози Марселино да Силва ҳам ўзининг ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўзбекистоннинг майдондаги таркиби ҳар 4 дақиқада ўзгариб туришини барча яхши билади. Аммо, биз биринчи навбатда тикланишимиз лозим. Ўтган беллашувда йўл қўйган хатоларни таҳлил қилиб, рақибни яхши ўрганиб чиққан ҳолда ўйин давомида бор кучимизни ишга солишимиз керак бўлади.

Ўхшаш янгиликлар
15:20
Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди 3
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар