UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  0 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  5 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  131 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Баҳодир Аҳмедов: Осиё чемпионати саралаш баҳсларига пухта тайёргарлик олиб бормоқчимиз Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: Осиё чемпионати саралаш баҳсларига пухта тайёргарлик олиб бормоқчимиз

Жорий йилнинг октябрь ойида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мазкур баҳсларга ҳозирлик жараёнини бошлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ЎФА расмий сайтига йиғин, саралаш баҳсларига режалар, шунингдек терма жамоага янги жалб этилган ёш футболчилар ҳақида гапириб берди.

- Келаси йили футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Октябрда эса Осиё чемпионати-2020га саралаш баҳслари ўтказилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлади. 1 июлдан бошлаб илк йиғинга киришдик. Йиғинга аслида кўпроқ футболчи жалб этиш ниятида эдик. Лекин 7-18 август кунлари Таиландда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади. Унда АГМК клубининг ҳам иштирок этиши инобатга олиниб, АГМК клуби аъзоларига ўз клуби сафида қитъа биринчилигига тайёргарлик кўриш имконияти тақдим этилди.

Йиғинда эса асосан терма жамоага номзод бўлган ва яқин вақт ичида миллий терма жамоанинг ўзаги бўлиши кутилаётган ёшлар иштирок этмоқда. Футзалчилар миллий чемпионатимизда иштирок этаётган турли жамоалардан жалб этилган. Ҳозирча ушбу ёш футзалчиларнинг ҳаракатларини кузатиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш устида ишлаяпмиз. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан “Бунёдкор” академияси залида олиб бориляпти. 26 июль санасига қадар машғулотлар ўтказамиз.

25 июль куни саралаш баҳсларига қуръа ташланади. Рақибларимиз ва қайси санада қайси терма жамоа билан ўйин ўтказишимизни билиб оламиз. Биз баҳс олиб борадиган ҳар бир терма жамоа ўйинларини албатта ўрганиб борамиз. Қитъа чемпионати саралашига пухта ҳозирлик олиб бориш ниятидамиз. ЎФА томонидан биз тақдим этган режалар қўллаб-қувватланиб, зарур шароитлар яратиб берилмоқда. Мақсадимиз – саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни ҳам хушнуд этиш. Ўзбекистон футзал бўйича доим қитъада етакчилар қаторида бўлиб келган. Ушбу мавқени сақлаб қолиш ва унга муносиб бўлишга интиламиз, - дея таъкидлади мутахассис.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика