UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  7 19:35U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  85 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  2 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  2 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  12 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1

Баҳодир Аҳмедов: "Жаҳон чемпионига қарши ўйинда шогирдларимнинг ҳаракатидан кўнглим тўлди" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Жаҳон чемпионига қарши ўйинда шогирдларимнинг ҳаракатидан кўнглим тўлди"

Ўзбекистон - Аргентина (0:1) ўртоқлик учрашувидан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.





"Аввало Аргентина терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Аргентина - Жаҳон чемпиони, лекин бугун шогирдларимнинг ҳаракатидан жуда ҳам кўнглим тўлди, жуда яхши ўйнадик. Кечаги матбуот анжуманида айтгандим: дарвозабон - ярим жамоа. Бугун рақиб посбони буни исботланди. Энг асосийси ёшларимиз ажойиб ўйнашди. Тўғри хатолар ҳам бўлди. Бугун ўйинни видеосини томоша қилиб таҳлил қиламиз ва эртанги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Таркибдаги кўплаб футболчилар халқаро мусобақаларда иштирок этишган, аммо Жаҳон даражасида ўйнашмаган.

Мен ҳеч қачон, футзалчи бўлганимда ҳам, мураббий бўлганимда ҳам фақат ғалаба учун тушганман. Ҳеч қачон, ҳеч қайси жамоа исталган мусобақада мағлуб бўламан деб ўйнамайди.

Тактик ишланмалар 60-70 фоизга бажарилди. Бунинг устида яна ишлашимиз керак.

Бугун Рустам Умаров тўлиқ ўйнади? Унинг ёши катта бўлса ҳам айни пайтда биринчи рақамли посбонимиз. Эрон билан ўртоқлик учрашувида ёш дарвозабонимиз Аббос Элмуродовни туширганман. Эртага қайси дарвозабон ўйнашини ўйиндан олдин ҳал қиламиз", - дейди Баҳодир Аҳмедов.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика