Бафетимби Гомис ўйин пайтида ҳушини йўқотди

Саудия Арабистони чемпионати 26-турида "Ал Ахли" "Ал Ҳилол" билан тўқнашди (2:1).

Учрашувнинг 13-дақиқасида "Ал Ҳилол" ҳужумчиси Гомис бурчак тўпини тепиш жараёнида ҳушини йўқотиб, майдонга йиқилди. Тиббий ходимлар дарҳол 35 ёшли франциялик футболчига тиббий ёрдам кўрсатишди.

[instagram]

  [/instagram]

Қизиқарли жиҳати, Гомис яна ўйинга қайтди ва учрашув охирига қадар ўйнади. Бафетимби "Ал Ҳилол" сафига 2018 йилда "Галатасарой"дан кўчиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" ОЧЛнинг жорий мавсумида "Пахтакор" билан бир гуруҳдан ўрин эгаллаган. "Шерлар" 14 ва 17 сентябрь кунлари "Ал-Ҳилол"га қарши ўйнайди. Ҳар икки Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади. 


Манба: twitter.com/alejomunevar

Ўхшаш янгиликлар