

ПФЛнинг маълум қилишича, Фарғона клуб Мрчела Томислав билан бирга Бачана Арабулини рўйхатдан ўтказди. Келишув 2024 йилнинг 30 ноябрида якунига етади.
29 ёшли грузиялик марказий ҳужумчи "Нефтчи"гача "Динамо Тбилиси", "Академия Пушкаша", "Панинос, "Макартур" каби машҳур клубларда тўп тепишга муваффақ бўлган.
Transfermarkt портали футболчини 300 минг еврога баҳолади.



