Б.Абдураҳимов VS И.Алибоев. Ўйинчилар статистикаси

Narzulla Saydullayev
2 май 2015, 07:59
Кеча бўлиб ўтган қизиқарли учрашувда биз иккала жамоадан биттадан ярим ҳимоячини танлаб олиб, уларнинг майдондаги ҳаракатларини статистика тарзида ҳисобини олиб бордик.
Бу ўйинчиларни бежизга танланмадик. “Насаф” сафига жорий мавсумда, “Андижон” жамоасидан келиб қўшилган Баҳром Абдураҳимов бирдан жамоа ўйинига қўшилиб кета олди. Унинг майдондаги ҳаракатлари, кўрсатаётган ўйинлари мухлисларга манзур бўлмоқда. Айниқса унинг рақиб ўйинчисидан тўпни олиб қўйишдаги маҳорати олқишга сазовордир. Шундан бўлса керак, Рўзиқул Бердиев унга деярли ҳар ўйинда ишонч билдирмоқда.

“Локомотив” сафидаги  Икром  Алибоевнинг исми кейинги пайтларда юртимиз футбол ишқибозлари тилида такрор ва такрор янграй бошлади. Ушбу ёш ярим ҳимоячи ҳозирдан йил кашфиёти бўлишга асосий давогарга айланиб улгурди. Вадим Карленович унга нафақат ички чемпионатимиз ўйинларида балки ОЧЛ ўйинларида ҳам ишонч билдирмоқда.  Икром эса ўз ўрнида мураббий ишончини оқлаш учун майдонда кўп меҳнат қилмоқда, бунга қуйидаги маълумотлар ҳам мисол бўла олади.

Изоҳ:  қавс ичидаги рақамлар ноаниқликлар сонини билдиради.

Баҳром Абдураҳимов (Насаф)КўрсаткичларИкром Алибоев (Локомотив)
11(5)Тўпни рақибдан олиб қўйиш8(5)
5(1)Олдинга тўп узатиш23(1)
5(0)Орқага тўп узатиш9(0)
8(1)Ёнга тўп узатиш21(1)
0Дарвозага зарба0
1Қўполлик1
0Огоҳлнтириш0
0Четлатиш0
0Бурчак тўплари1(1)


Ўйинчилар статистикаси учрашув 61-дақиқасигача олиб борилди. Чунки, 61-дақиқада Баҳром Абдураҳимов ўз ўрнини Шоҳруҳ Гадоевга бўшатиб берди.

Улуғбек Яҳёев тайёрлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: voha.uz