UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  59 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  4 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3

Бабаяннинг Марказ олдидаги беш шарти терма жамоада нимани ўзгартирди? Янгиликлар

Бабаяннинг Марказ олдидаги беш шарти терма жамоада нимани ўзгартирди?

Самвел Бабаян МТЖга бош мураббий этиб тайинланганидан кейин кўплаб мутахассислар бир нарсани айта бошлашди, "Марказ энди ишлайди".

Аввал ҳам ишлаган, лекин ишлашда ишлаш бор. 

ВИТАМИНИЗАЦИЯ

Деярли икки йил давомида бу масала сайтимиз томонидан энг оғриқли муаммо сифатида кўтарилиб келинди. Азиз Ҳайдаровни ОК учун ҳомийлик қилгани аллақачон ўз сирини йўқотиб бўлди. Шу кунгача терма жамоамиз машғулотларида, ҳа айнан машғулотларда витамин воситалари бўлмасди. Балки меҳмонхонада махсус осма уколлар бўлгандир. Лекин машғулот атрофида бўладиган витаминлар ўрнида газсиз сув ва лимон чой бўларди. 

Айни пайтда ҳақиқий витаминлар келтирилди. МТЖнинг ҳар бир машғулотида ундан фойдаланиляпти. Ҳозирча 4 хил турдаги витаминлар келтирилган. Улардан иккитаси машғулот пайтида тикланишга ёрдам берса, яна иккитаси мушаклар учун мўлжалланган. Ишонаверинг, авваллари бундай бўлмасди. 


ЧАРТЕР РЕЙСЛАР

Хоххот воқеаси ёдингиздами? Ҳа бу ўша ўйин, Жанубий Кореягача бизни толиқтириб бўлган узоқдан - узоқ рейслар. Ўшанда терма жамоамиз Тошкент - Пекин - Хоххот - Владивосток - Сеул йўналиши бўйлаб манзилга етиб борган эди. Айрим шаҳарларда 4 соатгача рейс кутилган. Табиийки, ўз майдонида терма жамоамизга қарши пухта тайёргарлик кўрган Жанубий Корея катта бўлмаган устунлик эвазига ғалаба қозона олганди. 

Ҳозирча терма жамоа сафарда учта ўйин ўтказди. КХДРга чартер рейсда борган маъқул. Бошқа йўл йўқдек. Аммо Баҳрайн, Филиппин ва Қатар каби давлатларга биз бирон бир давлатга учиш орқали борар эдик. Бугун харажатни бироз оширган ҳолда футболчиларнинг тетиклигини сақлаб туришга эришилди. Филиппинга ҳам, Баҳрайнга ҳам боришда терма жамоамиз чартер рейс хизматидан фойдаланди. Маълум бўлишича, Қатарда бўлиб ўтадиган Яман билан ўйинга ҳам шу анъана давом этади. 


МЕҲМОНХОНА

Шу кунгача МТЖ уч юлдузли меҳмонхонада истиқомат қиларди. Бабаяннинг биринчи талабларидан бири "база"ни алмаштириш бўлди. Натижада МТЖнинг турар жойи ўзгарди. Бассейн ва саунага эга меҳмонхона аввалгисидан замонавийроқ кўриниш олган. Бу эса легионер футболчиларнинг руҳиятига ижобий таъсир ўтказади. 


"INSTANT FOOTBALL" 

МТЖ мураббийлар штаби "Instant Football" компаниясининг хизматидан фойдаланишни бошлади. Мазкур компания мураббийга легионер футболчиларнинг сўнгги ўйинларда қайд этган натижаларини видео ва пдф кўринишда тақдим этади. Шу билан бирга терма жамоанинг рақиблари тўғрисида 40 саҳифага яқин маълумот беради. Унда сиз қайси футболчи нечанчи дақиқада, қайси чизиқда ўйнаганидан тортиб, қанча тўғри пас бергани-ю, қай пайтда хатоларга йўл қўйганигача маълумотга эга бўласиз. Ундан ташқари рақиб жамоа ўйинини қидириб ўтирмайсиз, тизим орқали юклаб олсангиз кифоя. Хуллас компаниянинг имкониятлар катта, аммо бу пул туради. 


ИЛМИЙ-ТЕХНИК ГУРУҲ

Сербиялик мутахассис Деян Журжевич ва яна икки нафар ходим билан илмий гуруҳ тузилди. Журжевичнинг асосий вазифаси олий лига ўйинларини кузатиш ва рақибни яхшилаб ўрганиш бўляпти. Баҳрайн ва Филиппин билан бўлиб ўтган ўйинларда унинг хизмати катта бўлди. Айниқса, рақиб футболчилари борасида бераётган маълумоти. Яна икки нафар ходим эса машғулотлар пайтида терма жамоа аъзоларининг ҳолатини кузатиб, футболчиларни машғулотдаги фаолликларини назоратга олганлар.

Марказ вакиллари МТЖга оид танқидларимизни ғаразлик деб билмаслигини сўраган бўлардик. Тўғри йўл, бу ғалаба дегани, ғалаба эса мукофот пуллари дегани. Терма жамоамиз ғалаба қозонаверса, биз мукофот олмаймиз, Сиз оласиз. Бизга ғалабанинг ўзи кифоя. Агар қолган муаммоларни ҳам бартараф эта олсангиз, биз албатта ЖЧга чиқамиз. 




Кеча...




Бугун...


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +37   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика