UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Гвардиол қайси клубда ўйнашни хоҳлаётганини айтди  1 23:58ЖЧ-2022. Сербия – Швейцария 2:1 (матнли трансляция)  4 23:55ЖЧ-2022. Камерун – Бразилия 0:0 (матнли трансляция)  3 23:37Уругвай термаси 2002 йилдан бери илк марта Жаҳон чемпионатида гуруҳда қолиб кетди  3 23:18ЖЧ-2022. Сербия – Швейцария. Асосий таркиблар аниқ!  2 23:15ЖЧ-2022. Камерун – Бразилия: Жезус, Мартинелли ва Антони асосий таркибда  3 22:50Неймарнинг отаси ҳужумчи ЖЧ-2022 финалига қадар тикланишини айтди  2 22:31ЖЧ-2022. Қаҳрамонлик кўрсатиш навбати Жанубий Кореяга. Уругвай ва Гана уйга қайтади ("H" гуруҳи якунлари)  12 22:10ЖЧ-2022. Одатий ҳол, Осиё жамоаси Европа грандини мағлуб этди  129 22:10ЖЧ-2022. Уругвай Ганани мағлуб этган бўлса-да, плей-оффдан қуруқ қолди  34 22:05Olamsport: WBА рейтингидаги ўзбек боксчилари, Жасур Мирзамуҳаммедов жанг олдидан рақиби билан учрашди ва бошқа хабарлар  0 21:31Азар Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин  2 21:14Криштиану Роналду жаҳон чемпионатида камида 20 та ўйин ўтказган 13-футболчига айланди  8 20:57Начо "Реал" билан янги шартнома борасидаги музокараларни тўхтатди  0 20:32Ван дер Варт немисларнинг Магурайри кимлигини айтди  3

Бабаян билан Қосимов нимани хоҳлаяпти? Янгиликлар

Бабаян билан Қосимов нимани хоҳлаяпти?

Жўжа саналадиган фаслда эшитишга ўрганиб қолган мавзумиз яна "болалади".

Мавсум ҳал қилувчи паллага кириши билан чемпионатдаги жамоалар сонини кўпайтириш ғояси такрор туғилаверади (ўтган йил охирида ёзилган мақола → Футболни ўлдирманглар!). Чўкаётган одам хасга ёпишганидек, рақобатда ютқазиб қўйганлар лигадаги ўрнини турли йўллар билан сақлашга уринади. Кимдир "танк"ларини фаоллаштирса, ким ОАВ орқали жамоатчилик ёрдамини олмоқчи бўлади. Масалан, шу чемпионатда мухлислари ёзган хат туфайли элитада қолган жамоа бор...

Бу сафарги ташаббус ғалати эшитилса ҳам, чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор" устозидан чиқди. Уни футболимиз афсонаси қўллаб-қувватлаган. Бабаян ёки Қосимовга шу мавзуда савол берилса, футбол ривожи, йигитларнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш тўғрисидаги таъсирли жавоблар янграши аниқ.

Холис қаралса, бунақа ташаббусдан грандларнинг мақсади жуда содда бўлади: жамоаларнинг 16тага етиши кучсиз рақиблар ва ғалабали ўйинлар сонини кўпайтиради (бу янада кўпроқ "премия" вав қўшимча 12 очко дегани). Шу холос.

Нисбатан қийин вазиятда турган Вадим Абрамов эса ўзгаришдан миллий жамоа ютишини айтибди. Қулоққа ёқадиган, айни пайтда таъсирли жавоб. 

Аммо терма жамоадан шахсий манфаатлари йўлида, ўз мижозларини халқаро майдонда реклама қилиш воситаси сифатида фойдаланган мутахассисларни кўрганимиз учун айтамиз: Абрамов эътиборини кўпроқ "Динамо"га қаратгани маъқул. Ҳозирча самарқандликлар таркибида Катанец жамоаси учун битта ҳам номзод йўқ. Шу туфайли чемпионатнинг асосий аутсайдери томонидан айтиладиган исталган гап баҳонага айланиб кетади.

Аслида Карленовичнинг мавзу бўйича фикрлари кўпчилик учун қизиқ. Чунки мазкур қадамнинг термамиз учун фойдали бўлишини айтаётган мутахассис ўз вақтида (2008 йил) Олий Лигада клублар сонини камайтириш ташаббуси билан чиққан эди.

2017 йил Абрамов бошчилигида қуйи лигага йўл олган "Нефтчи" спорт принципларига зид равишда кейинги мавсумни элитада бошлагани ёдимизда. 1 йилдан кейин "Сурхон" ва "Динамо" ҳам шу тарзда Суперлигага чиқиб қолди. Олий ҳакам эса адолатсиз қарорлар ҳеч кимга фойда келтирмаслигини қисқа муддатда исботлаб берди.

Спорт принципининг бузилиши ҳар қайси ҳолатда бизнинг зараримизга ишлайди. Кўпчилик Про лигадаги рақобатга путур етиши ҳақида гапиряпти. Танганинг 2-томони ҳам бор. Пастдан кучсиз жамоанинг чиқиши Суперлигада мақсадсиз клуб, навбатчи ўйинлар сонини кўпайтиришдан бошқаси эмас. Бу ҳозирги "Хоразм" ёки "Янгиер" даражасидаги клублар 2024 йил элитада пайдо бўлишини англатади. Про лигада зўрға юрган жамоа Суперлигага молиявий жиҳатдан мослашолмаслиги аниқ. Иқтисодий муаммолар бор жойда тотализатор ва ноқонуний келишувлар гуллашига 31 йиллик тарихимиз гувоҳлик беради. 

Шундай экан, хаёлга келган фикрни тилга чиқаришдан олдин яхшилаб синтезлайлик. Лиганинг имиджи сиз хоҳлаётган очколардан анча қимматроқ.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +18   

Фикрлар

+10   
21 сен 04:35:47
Холмирзаев Комил
Fakhriddin Ruziev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ман қаерда бўлганим ёки ёшим тарихдаги воқеани ўзгартирадими?
ФАХРИДДИН УКА ЗУР ИЗЛАНИБ ИШЛАЯПСИЗ ИШЛАРИЗГА ОМАД МАНИ САВОЛИМ МАВЗУДАН ТАШКАРИ МАНИ ЕШИМ 56 ГА БУ САЙТГА ХАМ УКИБ ХАМ ЕЗИБ ТУРАМАН НИМА УЧУН САЙТГА СУКИНИБ ЕЗАДИГАНЛАРНИ БЛОКЛАБ ТАШЛАМАЙСИЗЛАР ЕКИ ИИ ЛАРГА УТКАЗИБ ЮБОРМАЙСИЗЛАР БАЗИДА ФИКР ЕЗИШГА КУЛИМ БОРМАЙДИ САБАБИ МАДАНИЯТСИЗ БИР БОЛАНИ САНСИРАБ СУКИНИШИДАН НИМА КИЛИШНИ БИЛМАЙМИЗ УКУВЧИЛАР УРТАСИДА ХУРМАТ ИЗЗАТ ЙУК УЛАРНИ ФИКРИЧА ЕЗАДИГАНЛАР ХАММАСИ ТЕНГДОШЛАРИДЕК Б БАЛКИ ХОТИН КИЗ ОБУНАЧИЛАР ХАМ БУЛИШИ МУМКИН
+9   
21 сен 06:39:48
Farhod__bek1990
Babayan out
Abramov out
+8   
21 сен 05:18:18
Холмирзаев Комил
Ded Xassan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Faxriddinxuja 2008-yil san qatta bogansan i nechi yosh bogansan. Dunyoqarash saviya judayam pas. Qachon qarasa futbol g'iybatchi xotinlarini gapini gapirib aqlliii maqola qildim deb oylisan. Pfl ga ishga borginde xamma jurnalist bir bolib oxirigacham tiqib qoyila futboli azgina qoldi.
ТАРИХНИ БИЛИШ УЧУН УША ПАЙТГА ТУГИЛГАН БУЛИШ ШАРТ ЭМАС НАВОИЙНИ БИЛИШ УЧУН 1400 ЙИЛГА ТУГИЛГАН БУЛИШ КЕРАКМИ
+7   
21 сен 06:23:20
TOMJIQ_OLOT
Абрамов билан Бабаян ўз вақтида миллат устидан кулиб, гарчи МТЖ таркибига мутлақо муносиб бўлмасада, ўз мижозларини терма жамоада асосий таркибда ўйнатиб, сохта пиар, реклама ёрдамида чет эл клубига сотиб, мўмайгина даромад олишгани учун энди бу иккала "бизнесмен"ларга умуман ИШОНМАЙМАН! Уларни ким эканлигини мана олий ҳакам ҳисобланмиш ВАҚТ маълум қилди, биз уларни қимматбаҳо ёқут тош деб ўйлаган эдик, аслида оддий тош эканлиги ойдинлашди.
Ҳурматли Диёр Имомхўжаев!
Фақат олға босинг, бундай лўттибозларга ишонманг, турли хилдаги провакация ва сохта пропагандаларга учманг, Сиз тўғри йўлдасиз!
+7   
21 сен 03:39:32
Юсупов Мансурбек
Хамма Узбда фудболни йигиштириш кк нохак хакамлик бюджет пуллари кетяпти фудболда карроция давлат тамонидан ажратилаётган пулларни бошка сохаларни рувожлантириш кк деяпти Нима бошка сохаларга давлат тамонидан пул ажратилмаяптими карропция йукми Самаркад самитига канча пуллар ажратилди натижа нима берди Тожиклар бн Киргизлар уришиб ётибди Рахбарлари саммитда чой ичиб утиришибди ёки икки турт луттивоз актёрларни тадбири ун 25 милярд бюджет пули ишлатилган. Пулни фудболдан олиб шундай натижасиз тадбирларга йуналтириш керакми.Шахсан мен тулаган соликларимдан фудболга хам ажратилишини холиман яхшими ёмонми шу фудболни кураман ишдан кейин чарчогим чикади фудболдаги адолатсизлик бу энди бошка масала дунёни узи адолатсизликларга тула Мен Диёрни 100 % куллайман у ишлаяпти шунинг учун камчиликлари кузга ташланяпти.14 камандани узи етарли спорт принципларини бузмаслик кк
+6   
21 сен 10:56:44
ПАХТАКОРЧИ
МУАЛЛИФГА RESPEKT!!! АЖОЙИБ, ТАҲЛИЛИЙ МАҚОЛА!
+6   
21 сен 10:08:25
ishqiboz36
Холмирзаев Комил фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ФАХРИДДИН УКА ЗУР ИЗЛАНИБ ИШЛАЯПСИЗ ИШЛАРИЗГА ОМАД МАНИ САВОЛИМ МАВЗУДАН ТАШКАРИ МАНИ ЕШИМ 56 ГА БУ САЙТГА ХАМ УКИБ ХАМ ЕЗИБ ТУРАМАН НИМА УЧУН САЙТГА СУКИНИБ ЕЗАДИГАНЛАРНИ БЛОКЛАБ ТАШЛАМАЙСИЗЛАР ЕКИ ИИ ЛАРГА УТКАЗИБ ЮБОРМАЙСИЗЛАР БАЗИДА ФИКР ЕЗИШГА КУЛИМ БОРМАЙДИ САБАБИ МАДАНИЯТСИЗ БИР БОЛАНИ САНСИРАБ СУКИНИШИДАН НИМА КИЛИШНИ БИЛМАЙМИЗ УКУВЧИЛАР УРТАСИДА ХУРМАТ ИЗЗАТ ЙУК УЛАРНИ ФИКРИЧА ЕЗАДИГАНЛАР ХАММАСИ ТЕНГДОШЛАРИДЕК Б БАЛКИ ХОТИН КИЗ ОБУНАЧИЛАР ХАМ БУЛИШИ МУМКИН
Тўғри фикр, интернетда ўтириб олиб чийиллайдиган мишиқилар бор. Сўкиниб ёздими блокировка қилиниши шарт. Шунда фикр алмашиш маданиятимиз ривожланармиди деган фикрдаман
+4   
21 сен 06:39:44
Farhod__bek1990
Babayan out
Abramov out
+4   
21 сен 05:28:42
Футбол Экспресс
Абрамовнинг истеъфоси яқин. Динамода қолиб ишлашнинг биргина йўлини қидиряпти.
+4   
21 сен 04:57:45
Nima Gapla
Ded Xassan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Faxriddinxuja 2008-yil san qatta bogansan i nechi yosh bogansan. Dunyoqarash saviya judayam pas. Qachon qarasa futbol g'iybatchi xotinlarini gapini gapirib aqlliii maqola qildim deb oylisan. Pfl ga ishga borginde xamma jurnalist bir bolib oxirigacham tiqib qoyila futboli azgina qoldi.
Divanniy (troll) ekspert))
Topvoganila shu bola. Yoshbola db holagan gapila gapirasila ekranni orqasiga bekinvolib.
Yaxshi gaplani yozganu nmasi yomon? To'ri fikr bervotti.
+2   
21 сен 09:33:40
m_
umuman futbolni tarqatvorishsayam hop deydigan holatga kelib boldik, shaxsan ozim shunaqa
+1   
21 сен 05:31:30
Бахтийор Ашуров
Юсупов Мансурбек фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хамма Узбда фудболни йигиштириш кк нохак хакамлик бюджет пуллари кетяпти фудболда карроция давлат тамонидан ажратилаётган пулларни бошка сохаларни рувожлантириш кк деяпти Нима бошка сохаларга давлат тамонидан пул ажратилмаяптими карропция йукми Самаркад самитига канча пуллар ажратилди натижа нима берди Тожиклар бн Киргизлар уришиб ётибди Рахбарлари саммитда чой ичиб утиришибди ёки икки турт луттивоз актёрларни тадбири ун 25 милярд бюджет пули ишлатилган. Пулни фудболдан олиб шундай натижасиз тадбирларга йуналтириш керакми.Шахсан мен тулаган соликларимдан фудболга хам ажратилишини холиман яхшими ёмонми шу фудболни кураман ишдан кейин чарчогим чикади фудболдаги адолатсизлик бу энди бошка масала дунёни узи адолатсизликларга тула Мен Диёрни 100 % куллайман у ишлаяпти шунинг учун камчиликлари кузга ташланяпти.14 камандани узи етарли спорт принципларини бузмаслик кк
Яшанг 100% ҳақсиз! Футболни йўқотиш керак дийдиганлар ҳам, кўп. Лекин айнан шуларнинг ўзлари футболсиз яшай олишмайдику. Ҳўп футболни йўққоттик ҳам, дийлик ҳам. Лекин бу нарса бошқа соҳаларга ҳам, акс тасир етмайди - деб ким кафолат бера олади? Энди бу бошқа катта бир мавзу.
   
21 сен 23:02:17
Abduna Abdu
Farhod__bek1990 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Babayan out Abramov out
SAN O'ZING VATAN UCHUN NIMA QILDING?
   
21 сен 15:22:58
Умаров.Т
Макола яхши лекин олдинрок ёзиш керак эди имомхужаев гапи бн жамалар 12 та килинганда регламент бузилмаганми эди уша пайт жим эди булар 14 та килингандачи ёзилмади аюханнос солишмади имомхожаев яхши ишлар олиб бораётганлур лекин шахсий адоватга айлантириб юбораяпти абрамов олиб чиколмаган булса бошкалар хам олиб чиколмаган агар 42 та жамаога кенгаймаса катанец хам олиб чиколмайди катталар 16 та деса булади ушанда шу болачалар хечкандай макола ёзмайди регламентни устидан кулиш бошланганига анча булди пфл ни оброси тушиб булди масхарабозлик хаммаси
   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика