БАА терма жамоаси Филиппинни йирик ҳисобда мағлуб этди

13 ноя 2013, 00:58
Кеча БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида БАА терма жамоаси ОК-2015 нинг 4-тур учрашуви олдидан Филиппин билан назорат учрашуви ўтказиб йирик 4:0 ҳисобига ғалабага эришди.
 Айтиб ўтиш жоизки БАА кейинги тур учрашувини ўз майдонида Гонконг терма жамоасига қарши ўтказади.

Назорат учрашуви
БАА - Филиппин 4:0
Голлар: 1-0 Салим Солиҳ 19 , 2-0  Валид Аббос 40 , 3-0 Исмоил Матар 60, 4-0 Али Аҳмад 79

  Эслатиб ўтамиз БАА терма жамоаси айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган бўлиб 3-турдан сўнг 9 очко билан гуруҳда етакчилик қилмоқда.

Манба: championat.asia