БАА терма жамоаси 3 март куни Тошкентга келади

20 фев 2014, 02:32
Кеча БАА футбол қўмитасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Бу ҳақида БАА Футбол Федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.  Ўзбекистон билан бўлиб ўтадиган учрашув олдидан режалар белгилаб олинди. Осиё кубоги-2015 саралашининг сўнгги турига жиддий эътибор қаратган БАА терма жамоаси 3 март куни Тошкентга етиб келади. 28 февраль куни жамоа бош менежери Муфтир Ал Шамси ва жамоа бош мураббийи Али Махди Тошкентга етиб келади ва икки кун давомида жамоа яшайдиган жой , машғулот базаси ва стадион билан танишади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги-2015 саралашининг сўнгги тур учрашуви 5 март куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

Манба: championat.asia