

Октябрь ойининг энг яхши футболчиси номига Азизжон Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли"), Жоао Педро ("Бани Яс"), Николас Хименес ("Бани Яс"), Исмоил Матар ("Ал Ваҳда") ва Кайо Лукас ("Шаржа") даъвогарлик қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 3-турида "Шабаб Ал Аҳли" "Ал Ваҳда" меҳмони бўлган ва ўша ўйиндаги Азиз Ғаниевнинг ажойиб голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолганди.




