

Достонбек Ҳамдамов тўп тепаётган "Хатта" клуби сафарда "Ал Наср"га қарши майдонга тушади.
Жалолиддин Машарипов ва Азиз Ғаниев фаолият олиб бораётган "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Халей"ни қабул қилади. Ғаниев жароҳати туфайли мазкур баҳсни ўтказиб юборади.
Отабек Шукуров ўйнаётган "Шаржа" эса ўз уйида "Ал Жазира" билан тўқнаш келади. Эътиборлиси ушбу иккала клуб мусобақа жадвалининг энг юқорисида ва очколари сони тенг - 37тадан.



