UZ

Сўнгги янгиликлар

09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  0 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  2 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  1 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  10 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  16 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  129 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  159 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  84 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  16 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  6 23:08"Қўқон-1912" эртага тақдимот маросимини ўтказади. Тадбир мухлислар ва ОАВ учун очиқ   0

B ПРО-лига. ПФЛ бир йўла икки клубга техник мағлубият ёзди Янгиликлар

B ПРО-лига. ПФЛ бир йўла икки клубга техник мағлубият ёзди

Айни пайтга келиб A ва B Про-лигада мавсум ўзининг айни қизиган палласига яқинлашмоқда.

Жамоалар ҳозирга келиб 9 тадан учрашувлар ўтказиб улгуришди. Бироқ ПФЛ олдидаги мажбуриятларини ҳамон тўла бажармай келаётган клублар ҳам йўқ эмас.

Жумладан, “Иттифоқ Бухоро” клуби ҳалигача бадал пулини тўлаб улгургани йўқ.

Профессионал футбол лигаси Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси юқоридаги клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клуб томонидан зарур ҳаракат амалга оширилмади.

Шу сабабдан бугунги B Про-лига 10-тури доирасидаги “Ғиждувон”га қарши баҳсда “Иттифоқ Бухоро” клубига техник мағлубият ёзилади.

Қайд этиш жоиз, B Про-лига 9-тури доирасидаги “Зомин” билан ўйинда ҳам мазкур клубга техник мағлубият ёзилган эди.

Натижада “Иттифоқ Бухоро” жамоаси ҳисобидаги техник мағлубиятлар сони 2 тага етди ва энди клубни B Про-лига баҳсларидан четлатиш масаласи кўриб чиқилади.


Шунингдек, “Иттифоқ Навоий” клуби ҳам ҳалигача бадал пулини тўлаб улгургани йўқ.

Профессионал футбол лигаси Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси юқоридаги клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клуб томонидан зарур ҳаракат амалга оширилмади.

Шу сабабдан бугунги B Про-лига 10-тури доирасидаги “Иттифоқ Навоий” – “Орол” ўйинда Навоий клубига техник мағлубият ёзилади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика