Азмунга "Байер", "Вулверхэмптон" ва "Брюгге" қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
29 янв 2019, 21:45
"Рубин" ва Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмунга Европанинг бир нечта клуби қизиқмоқда.

Маълумотларга кўра, эронликка "Байер", "Вулверхэмптон" ва "Брюгге" даъвогарлик қилмоқда.

"Рубин" барча потенциал харидорлар билан музокаралар ўтказиб, энг маъқул вариантни изламоқда.

Олдинроқ, "Рубин" Азмун учун "Андерлехт"дан 10 млн. евро талаб қилаётгани маълум бўлганди. Эронлик ҳамда Россия клуби ўртасидаги битим 2020 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport24