

"Il Corriere dello Sport" хабарига кўра, келаси йили ёзда шартномаси якунланадиган эронлик форвард "Рома"га эркин агент сифатида ўтиши мумкин. Унинг ўйинлари римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньога маъқул келган. Мутахассис Азмунни "Тоттенхэм"га олиб ўтишга ҳам ҳаракат қилиб кўрган.
"Тransfermarkt" портали 26 ёшли футболчини 25 миллион еврога баҳолаган.



