UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  5 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  3 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  7 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  9 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  2 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  1

Азиз Тўхтабоев: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди дея олмайман” Янгиликлар

Азиз Тўхтабоев: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди дея олмайман”

Coca Cola суперлига 24-тур доирасидаги "Қўқон-1912" – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Азиз Тўхтабоев қатнашди.

- Бугунги ўйинга айтадиган бўлсак, рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтадиган бўлсак, ҳисоб ўйинга мос бўлди, дея олмайман. Футболчиларимиз охиригача курашишди. Бугун бизга омад етишмади. Мухлисларимизга шундай об-ҳавода бизни стадионга келиб қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат айтамиз.

Ойбек Рустамов, Мурод Холмуҳаммедов ва Ҳожимат Эркиновлар турли терма жамоалар йиғинида бўлиб қайтишди. Шунинг учун Ойбек ва Хожиматни захирадан майдонга туширишга қарор қилдик.

Яна бир бор айтаман бугунги баҳсда бизга омад етишмади. Футболчиларга вазиятларни голга айлантиришда бироз совуққонлик ҳам етишмади. Қолаверса АГМК дарвозабони бугунги ўйинда жуда ишончли ўйин намойиш қилди.

Бизни олдинда иккита водий “дерби”си кутиб турибди. Водийда “дерби”лар доим жанговор ўтади. Олдиндаги ўйинларга  фақат ғалаба қозонишни кўзлаган ҳолда  тайёргарлик кўрамиз.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика