UZ

Сўнгги янгиликлар

04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  9 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  16 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  7 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  3 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8

Азиз Ҳайдаров ва Тимур Кападзе ЎФАда иш бошлади Янгиликлар

Азиз Ҳайдаров ва Тимур Кападзе ЎФАда иш бошлади

Хабарингиз бор яқиндагина юртимиз ва хорижнинг бир қанча клубларида муваффақиятли фаолият олиб борган тажрибали ярим ҳимоячи Азизбек Ҳайдаров футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

Ўзбекистон терма жамоасида ҳам узоқ йиллар тўп тепган футболчининг кейинги фаолияти ҳам мамлакатимиз бош жамоаси билан бевосита боғлиқ бўлади. Азизбек Ҳайдаров ЎФА терма жамоалар бўлимида иш бошламоқда. Унга турли ёшдаги барча терма жамоалар ишини мувофиқлаштириш каби масъулиятли вазифа топширилди.

Ҳайдаров билан бир даврда терма жамоада тўп тепган ўзбек футболининг яна бир афсонавий вакили, учрашувлар сони ва титуллар бўйича Ўзбекистонда рекордчилардан бири ҳисобланган Тимур Кападзе ҳам ЎФА тизимида иш бошлади. Аввал миллий терма жамоада вақтинчалик мураббий сифатида ишлаб, кейинчалик "Локомотив" клуби ўринбосарлар таркибига мураббийлик қилган Кападзе, тўплаган тажрибасини селекция ишларига йўналтиради. ЎФАнинг селекция ишлари айнан Тимур Кападзе зиммасига юкланади.


Шу кунгача футболчи сифатида юртимиз шарафини ҳимоя қилган ушбу мутахассислар ўз билим ва кўникмаларини ўзбек футболи равнақи йўлида сарфлашга киришмоқдалар.

Ассоциация раҳбарияти уларга юксак ишонч билдиради ва омад тилайди!

Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика