UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  0 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  1 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  0 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  8 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  14 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  14 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  12 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  20 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  33

Азиз Ҳайдаров: "Танаффусда Филиппин - КХДР учрашуви ҳақида қизиқмадик" Янгиликлар

Азиз Ҳайдаров: "Танаффусда Филиппин - КХДР учрашуви ҳақида қизиқмадик"

Теглар :  Азиз Ҳайдаров
Ўзбекистон - Баҳрайн учрашувидан (1:0) сўнг ярим ҳимоячи Азиз Ҳайдаров баҳс борасида фикрларин билан бўлишди.

"Баҳрайн Осиё чемпионати йўлланмаси учун курашаётган эди ва бугун шунга яраша ўйин намойиш этишди. Баҳрайнликлар кўпроқ ҳужум қилишини кутгандик ва биз қарши ҳужумлар билан жавоб қайтардик. 1:0 ҳисобида зафар қучдик. Бугун мухлислар кутган ўйинни намойиш эта олмаган бўлишимиз мумкин, аммо бу ҳам ғалаба дегани.

20 кун ўйин амалиётисиз қодлдим. Учрашувни сўнгги 20 дақиқасида чарчаганимни ҳис қилдим. Аммо жамоадошларим менга ёрдам беришди ва бунинг учун уларга раҳмат айтаман.

Кейинги босқичдаги ғалабалар билан бу учрашувлар унутилади деб ўйлайман. Бугун мухлисларимиз учун байрам бўлди.

Танаффус пайтида Филиппин - КХДР баҳси борасида ҳеч қандай маълумот олганимиз йўқ. Олдимизга ғалаба қозониш вазифаси қўйилган эди. Мураббий бугун мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатишимизни сўраганди" - дейди Азиз Ҳайдаров.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика