Азиз Асимов Таиландга боради

Narzulla Saydullayev
4 янв 2018
Шу йилнинг 23 январь куни Осиё Чемпионлар лигасининг дастлабки босқичидан ўрин олган Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" ҳамда Малайзиянинг "Жоҳор Дорул Таъзим" жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

Мазкур ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. ФИФА рефериси Азиз Асимов учрашувда бош ҳакам сифатида ишласа, унга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Алишер Усмонов ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам сифатида Шерзод Қосимов тайинланган.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com